“Эвертон” ярим ҳимоячиси Никола Влашичнинг айтишича, “Эвертон” ўтган ёзда 19-рақамни Диего Костага атаб қўйган экан.
Ўтган ёзда Лондон клуби Диего Костани харид қилишга уринган, аммо якунда бу амалга ошмаганди. Влашичнинг айтишича, у ёзда “Эвертон” сафига келиб қўшилганида 8-рақамни олмоқчи бўлган, аммо у Росс Барклига тегишли эди. Кейин 19-рақамни олмоқчи бўлганида клубдагилар бу рақам Костага аталганини айтишган. Шундан кейин Влашич ҳеч кимга тегишли бўлмаган 27-рақамни олишга мажбур бўлган.