“ПСЖ” устози Унаи Эмери “Марсел”га қарши ўйинда Неймарнинг четлатилиши борасида фикр билдирди.
“У ақлли ўйинчи, ҳамма нарсани назорат қила олади. “Марсел” футболчилари бизга қарши атайлаб провокация уюштиришди. Судья бу ҳолатни назорат қилиши керак эди. Шунчаки Неймар бу провокацияга учди. Ҳечқиси йўқ, ҳаммамиз ҳам оддий одаммиз”, деди Эмери.