Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Умид Аҳмаджонов: «Қарор қабул қилишда экспертлар билан маслаҳатлашдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра футбол бўйича 2018 йилги Олий лига мусобақаларида 12 та жамоа иштирок этади. Чемпионат ўйинлари эса 3 давра тизимида ўтказиладиган бўлди.

Янги форматга кўра, 12 та жамоа 3 даврада айланма тизимда ўйнайди. Бунда ҳар бир жамоа мавсум давомида 33 та ўйин ўтказади. Дастлабки икки даврага мавсум бошида қуръа ташланади ва жамоалар “уйда-сафарда” тизимида баҳс олиб боради. Мусобақанинг учинчи даврасига эса регламент асосида қуръа ташлаш йўли билан мезбон-меҳмон аниқланади. Натижада клублар ўртасида чемпионлик ва лигада қолиш учун рақобат кучайиб, мусобақа савияси ошади.

Ушбу қарорни қабул қилиш асносида ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти мураббийлар, клублар раҳбарлари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳар бир таклифини чуқур ўрганиб чиқди.

“Мен бугунги қабул қилинган қарордан қониқиш ҳосил қилдим”, – деди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов. “Чунки, у бир томонлама қабул қилинмади. Биз ҳамма киритилган таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқдик. Кейин эса янги форматнинг бизнинг шароитга қандай тўғри келишини ўргандик.

Якунда эса 12 та клуб қатнашадиган мусобақа вариантида тўхтадик. Мен ушбу қарорнинг қабул қилинишида иштирок этган ҳар бир эксперт ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

“Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва уни ўтказиш тизими ислоҳга муҳтож эканлиги, миллий чемпионатида рақобатбардош жамоалар сонини кўпайтириш орқали соғлом рақобатни кучайтириш ва бир сўз билан айтганда олий лига ўйинларини томошабоп мусобақа даражасига олиб чиқиш учун ислоҳотларни амалга ошириш жуда муҳим эди.

Бу борада биз энг аввало ички имкониятлар ва шароитларни ўрганиб чиқиб, кейин халқаро тажрибага таяндик. Экспертлар билан маслаҳатлашган ҳолда 12 та жамоадан иборат лига танловида тўхтадик. Худди шу мақсад билан биринчи лига жамоалари сонини ҳам 16 тага қисқартирдик. Умид қиламанки, бу ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини беради”,  – дейди ЎФФ Президенти.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:38, 30.10.2017.
Ўқилди: 6311 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик