“Бенфика”га қарши кечган ўйинда “Манчестер Юнайтед” футболчи Антони Марсьяль пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Аслида, 11 метрлик жаримани амалга оширишни Лукаку жуда истаган экан. Бироқ Моуриньо бунга рухсат бермаган.
“Футболчилар қароримни ҳурмат қилишлари керак. Лукакуда ҳамма нарса бор, бироқ унинг машғулотдаги ҳаракатларини кузатганимдан кейин пенальти тепишни тақиқладим”, деди Жозе бу ҳақда интервьюсида.