Жаноб Клаудио «Лестер»ни Англияда чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқиб, имкони йўқдек туюлган ишни бажарганди.
Италиялик мутахассиснинг сеҳргарларга алоқадорлигига яна кимдир шубҳа қиладими?
Мана шунақа, ҳамма Кавани ва Неймарнинг тўп талашишларини муҳокама қилаётган бир паллада Раньери навбатдаги ўртамиёнадан етакчиларга рақобат туғдирадиган ажойиб жамоа тайёрламоқда.
Афтидан, бу мутахассис аутсайдерларни ёрқин ўйин кўрсатадиган клубга айлантириш формуласини топгандек. Мана, у яна иш бермоқда.
Ўтган мавсум «Нант» Лига 1ни еттинчи ўринда якунлаб, юқори ўнликдаги жамоалар орасида энг кўп тўп ўтказиб юборди.
Қисқаси, алоҳида ижобий жиҳатларини ажратиб кўрсатиш қийин эди. Ҳозирда «канарейкалар» 20 очко тўплаган ҳолда «ПСЖ» ва «Монако»дан сўнг учинчи ўринни эгаллаб туришибди.
Раньери август ойида «Нант» бош мураббийлигига тайинланаркан, Францияга қайтиши борасидаги саволга ўзи ҳам жавоб тополмаётганини таъкидлади.
«Бу қарор тўғрими ёки йўқ, билмайман, аммо интрига борлиги аниқ эди. «Лестер»даги ҳолат қайтарилиши даргумон, бунақаси ҳар доим ҳам кузатилавермайди. «Нант» президенти Вальдемар Китадаги иштиёқ менга куч бағишлади.
У ҳеч кимга ишонмайди, клубни ўз фарзандидек ардоқлайди, уни тўғри парваришлашни истайди. «Шиширилган» нархлари бор бозорда катта пул сарфлашни ўзига эп кўрмайди. Уни жуда яхши тушунаман», - дейди Раньери.
«Интер» сафида Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган Рене Крхинни ҳисобга олмаса, «Нант»да таниқли футболчиларни учратмайсиз. Италиядан «Фиорентина»нинг руминиялик дарвозабони Чиприан Тэтэрушану, Португалиядан - ёш ҳимоячи Чиводи Авазьем келди.
Шунингдек, маҳоратли форвард Эмилиано Салани ҳам кўрсатиб ўтиш даркор. Ўтган ёзда унинг учун Москванинг «Локомотив» клуби 7 млн. евро таклиф қилганди. Таркибнинг қолган қисми ўртамиёна, аммо меҳнаткаш ўйинчилардан тузилган.
Мабодо Раньери жиддий кучайишга умид боғласа, адашади. Ўтган мавсумдаги етакчи Амин Аритни «Шальке»га 8 млн. еврога сотган «Нант» бошқа трансферларга 11 млн. сарфлади.
Аммо Клаудио ихтиёридаги жамоани яхлит оилага айлантирди. Кийиниш хонаси эса футболчилар учун қадрдон уйдек бўлиб қолди.
Бир қарашда, майдонда гўёки, «Лестер»нинг яшил-сариқ либосдаги ўйинчилари тўп сураётгандек тасаввур уйғонади. Классик 4-4-2 схемаси, олдинда икки форвард, фаол қанот ярим ҳимоячилари ҳамда марказда таянч футболчилари.
Ҳозирги «Нант» шиддаткор ва қизиқарли футбол кўрсатмаяпти - ғалабаларнинг ҳаммаси кичик ҳисобда қўлга киритилмоқда (4тасида 1:0 кўринишида).
Дастлабки икки турда мағлубиятга учраганига қарамай, бу клуб ДАВОМИ