Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Усмон Асқаралиев: «Оёғимиздан чалмоқчи бўлганлар, мақсадларига эриша олмади»

Баҳо:
+ | -

«Ғаллаорол» билан кечган бахсдан сўнг «Истиқлол» устози ўйин ва бу йилги мавсум таассуротлари билан ўртоқлашди.

-"Ўйин давомида йигитлар хақиқий футбол қандай бўлишини биринчи бўлимда кўрсатиб қўйишди. Иккинчи бўлимда эса захирадаги ўйинчиларга имконият бердим ва бу вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Рости шогирдларимдан кўнглим тўлди. Ўйин аввалида жамоамга мавсумни кўтаринки рухда якунлаб, мавсумни аҳил жамоа бўлиб тугатишларини айтгандим. Бу сўзларим йигитларга ўз таъсирини ўтказганидан хурсандман.

Иккинчи давра олдидан биз жадвални 2-ўринида бораётган жамоадан 12 очкога ортда қолаётган эдик. Бизни хеч ким 2-ўрин билан мавсумни якунлайди деб ўйлашмаганди. Хаттоки бизни писанд ҳам қилишмаётганди. Аммо биз қандай кучга эканлигимизни билганларида кеч бўлганлигини бугун тушуниб етишаётган бўлса ажабланмайман. Оёғимиздан қанчалар чалишга уринишмасин, буни уддалай олишмади. Айтади-ю "Бировга чоғ қазисанг, ўзинг тушасан". Мен жамоам билан олдимизга қўйилган вазифани бажардик холос.

Биз барча нарсага ўз мехнатимиз билан эришдик. Бунинг учун йигитларга рахмат. Албатта шогирдларим орасида, хатто биринчи лига ҳавосидан эндигина нафас олаётган ўйинчиларим бор. Бу футболчилар билан фақат фахрланса арзийди. Йигитлардаги шижоат билан олий лигада хам бир каромат кўрсатишимизга ишонаман. Замонавий футболда тажриба хам мухим, аммо менинг жамоамдаги ғалабага бўлган иштиёқ, улардаги жасорат ва мардоновор ўйин ўйнаш хислатлари зўр тажрибадан хам юқорида туради. Жамоамизнинг натижаларига шубха кўзи билан қарайдиганлар эса бизнинг «Цементчи» билан кечган тенгма-тенг курашимиз орқали хам билиб олишлари мумкин. Вахоланки «Цементчи» билан бахсда ғалабага яқин келгандик. «Андижон» эса «Цементчи»га ўз майдонида йирик хисобда мағлуб бўлди. Энди бунисига қандай бахоналар қиласиз. Хаттоки бугунги рақибимиз билан хам биринчи бўлимда 0:0 хисоби қайд этишганди. Иккинчи бўлимда «Ғаллаорол»ликларнинг майдонда 2 киши кам бўлиб харакатланганликлари 4:0 хисоби қайд этилишига олиб келганди. Биз эса биринчи бўлимнинг ўзида 6:0 кўринишини яратдик. Мен бу билан нима демоқчиман бизнинг ғалабаларимизга шубха кўзи билан қарайдиганлар адашадилар. Биз яна таъкидлаб ўтаман "хар бир ғалабага ўз кучимиз билан эришганмиз".

Бу мавсум учун барча-барчага ўз миннатдорчилигими билдираман. Содиқ ва хар ўйинда қўллаб-қувватлаб турадиган мухлисларимизга ташаккур, бизнинг ҳомийларимизга хам рахмат. Бу мавсумдан фақатгина ширин лаҳзалар ёдимизда қоладиган бўлди".

Беҳруз Холиков тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:27, 02.11.2017.
Ўқилди: 3647 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.