«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла Европа лигаси доирасида АЕКга қарши бўлиб ўтган ўйин (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Очиғини айтсам, биз кўпроқ ишлашимиз керак. Жамоа буни истаётганини кўриб турибман. АЕКга қарши бўлиб ўтган аввалги ўйинда кўп вазият яратгандик, аммо кўпроқ ҳимояланишга ҳам мажбур бўлгандик. Бугун камроқ голга тортадиган вазиятни юзага келтирдик, аммо рақибга гол уриш имконини бериб қўйишимизга оз қолди. Биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик ва биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди.
Бугун ҳақиқий жангга гувоҳ бўлдик. Футболчиларимдан ҳеч бир курашдан қочмади. Шу боис, мен жамоага ишонишда давом этаман», — деди Монтелла.