Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората аллақачон “Реал” билан Испания, “Ювентус” билан эса Италия чемпионлигини қўлга киритиб бўлди. Бироқ унинг айтишича, ўзини ҳеч қачон “Челси”дагидек бахтли ҳис қилмаган экан.
“Мен кетма-кет бешта ўйинда асосий таркибда майдонга тушдим. Илк марта ўзимни биринчи рақамли ҳужумчидек ҳис қиляпман. Жуда бахтлиман. “Челси”да асосий марказий ҳужумчи бўлиш — катта масъулият. Чунки бутун жамоавий ўйин сенга боғлиқ бўлади”, деди Мората.