«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Ла лигасининг 11-тури доирасида бўладиган «Севилья»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Иньеста кеча машғулотда охирига қадар шуғуллана олмади. Унинг ҳолати ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Кўрамиз, у ўйинда иштирок эта олармикан. Месси каби у ҳам фантастик ўйинчи. Табиийки, унинг ўрни билинади. Шунга қарамай, сафимизда Иньестанинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Агар Андрес «Севилья»га қарши ўйинда майдонга туша олмаса, терма жамоа ихтиёрига йўл олади ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади.
Терма жамоалар ўйинлари муносабати билан танаффусга яхши натижа билан йўл олиш ҳамиша ёқимли. Олдинда 15 кун вақт бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати сўнгги ўйин натижасига боғлиқ бўлади. Би биз учун жиддий синов. Кейинги муҳим босқич янги йил олдидан юзага келади.
«Севилья» — қийин рақиб. Улар муваффақиятсиз ўйинлар сериясидан кейин яхшироқ ўйнай бошлашди.
Месси бир клуб сафида 600-ўйинда иштирок этиши, унинг голлари ва ассистентлик қилаётгани — ақлбовар қилмас натижа. Таърифга тил ожиз. Фақат Хави ва Иньеста «Барселона» сафида унга нисбатан кўп ўйин ўтказишган», — деди Вальверде.