“Барселона” устози Эрнесто Вальверде бугун “Севилья”га қарши кечадиган ўйин ҳақида гапирди. Бугун Месси “Барселона” сафидаги 600-ўйинини ўтказади.
“Битта жамоада 600 та ўйин ўтказиш бу ақлбовар қилмас ҳолат. Месси ҳар доим голлар уриб келган. Демакки, у жамоа учун муҳим ўйинчи. Фақат Хави ва Иньестагина ундан яхшироқ кўрсаткичга эга. Мени Мессининг ўйин сифати ташвишга солмайди. Билмадим, яна Мессидек футболчи борми ёки йўқми?” деди Вальверде.