“Қизилқум” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейин матбуот анжуманида “Динамо” устози Олег Тюлькин учрашув ҳақида тўхталди.
"Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Стандарт вазиятдан кейин гол ўтказвордик. Очиғи, бугунги мағлубиятдан кейин нима қилишини билмай қолдик. Биз чемпионатни якунлашимиз керакми? Тўрт тур қолганда қабул қилинган қарор нафақат бизни, балки бутун мамлакат ишқибозларини “шок”ка туширди дейиш мумкин. Регламент бор, тартиб қоида бор. Регламент — бу футболнинг конституцияси. Самарқанд, Жиззах, фарғоналик мухлислар футболни севишмайдими... Албатта, кейинги ўйинимиз “Нефтчи”га қарши. Улар ҳам биз каби ҳолатда. Ҳар қандай вазиятда ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - деди Тюлькин.