Италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро “Гуанчжоу Эвергранд”нинг бош мураббийси этиб тайинланди. У хитой клубини шу пайтга қадар бошқариб келган Луис Фелипе Сколарининг ўрнини эгаллади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Каннаваро 2014-2015 йилларда “Гуанчжоу Эвергранд”да фаолият юритган.