Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бебош футбол қироли – Диего Марадонанинг 7та можароли ҳаракати

Баҳо:
+ | -

Октябрнинг 30-куни футбол оламининг бош юлдузларидан бири Диего Армандо Марадона 57 ёшга тўлди.

«СЭ» нашри шу муносабат билан буюк аргентиналикни ғойибона табриклаш баробарида унинг 7та ёрқин можароли хатти-ҳаракатини эсга олди.

Чунончи, «футбол раққоси» таърифини олган Марадонани бу каби жанжалли воқеаларсиз тасаввур қилиш қийин.

«Илоҳий қўл». Ҳозир ҳам Англия терма жамоасининг ҳар қандай мухлисини хоҳ ярим кечада уйғотиб, «уч шерлар» тарихидаги энг катта адолатсизлик ҳақида сўрасангиз, у дарҳол ЖЧ-86 ярим финали ва Марадона томонидан урилган биринчи голни эслайди.

Эҳтимолки, кўпчилик ўша вазиятни аллақачон унутиб юборарди, агарда Диего Армандо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «узун» тилини «айлантириб», футбол луғатига янги ибора қўшмаганида. «Голни ўз қўлларим эмас, Яратганники билан урдим», - дея ғирромлигини қисқача изоҳлаган Марадона майдон ташқарисида ҳам барчани қойил қолдирганди.

«Илоҳий қўл» ибораси эса футбол энциклопедиясидан жой олди ва ҳалигача англиялик мухлисларни жазавага солади.

«Урганман, уряпман ва уравераман». Марадонанинг гавдаси унча катта бўлмасада, муштлашишдан сира қайтмасди. Футбол майдонида унинг иштирокида юзага келган энг машҳур «тўқнашув» 1984 йилнинг 5 май куни юз берганди.

Диего «Атлетик» (Бильбао)нинг шафқатсиз ҳимоячиси Андони Гойкоэчеа қўполлиги натижасида орттирган жиддий жароҳатдан энди қутулган ва «Барселона» Испания кубоги финалида айнан басклар жамоаси билан тўқнаш келганди.

Марадона ҳарчанд уринмасин, ўйин воситасида қасд ололмайди - каталонияликлар 0:1 ҳисобида ютқазиб, биллур совриндан бенасиб қолишади.

Хуллас Диего, финал ҳуштаги янграганидан сўнг бош ролга чиқади - аргентиналик шоввос  мушт кўтарганча «Атлетик» вакилларидан бирига ташланади ва ўртада оммавий муштлашув бошланиб кетади. Бўлажак даҳони бу қилиғи учун 3 ой муддатга дисквалификация қилишганди.

Қандайдир оқ кукун. Агар кенг тарқалган гап-сўзларга ишонсак, Марадона нақ 20 йилдан кўпроқ вақт (1983-2004) давомида кокаин истеъмол қилган. Оддий айтганда, ҳужумчи «Барселона»даёқ оқ кукунга «ўтирган», Неаполга кўчиб ўтганидан ке-йин эса унга шунчаки, қарам бўлиб қолган. Боз устига, аргентиналик «доза»ни мунтазам ошириб бораверган.

Айтишларича, у кокаин қабул қилишда шахсий агенти Гильермо Коппола билан улфатчилик қилган экан. Яна бир расман тасдиқланмаган хабарга кўра, Диего ҳаттоки, «Наполи»нинг навбатдаги чемпионлиги муносабати билан яхтада уюштирилган шарафлаш танталари чоғи ҳам гиёҳванд моддага тобелигини унутмаган.

Яъни кокаин таъсирида ўзгача байрам қилган. Хуллас, 1991 йилнинг март ойида ўтказилган допинг-тест натижасида Марадона организмида кокаин излари борлиги аниқланади ва уни 15 ой муддатга футболдан четлаштиришади.

Кейинроқ ҳужумчини Италия ва Аргентинада гиёҳванд моддалар сақлаганликда айблаб, судга чақиришади, бироқ ҳар икки жиноий иш якунига етказилмаганди.

«Авеланж учун биров йиғламайди». Афсонавий аргентиналик футбол раҳбарларига «юмшоқ» муносабатини ҳеч қачон яширган эмас. Марадона айниқса, ФИФАни ёқтирмасди.

Хусусан, ЖЧ-90 финалидан ке-йинги тақдирлаш маросимида бу борада чегарадан чиқиб кетади: Диего ҳамманинг олдида Жоао Авеланжга қўл беришни истамаганди.

Тан олинган футболчининг фикрича, аргентиналикларнинг финалда немисларни енгишларига айнан ФИФА президенти халақит берган эмиш. У ке-йинчалик нафрат сочишда давом этиб, журналистлар билан суҳбатда шундай деганди: «Блаттер, Авеланж ва бошқа раҳбарлар ҳаётдан кўз юмишса, Аргентинада улар учун ҳеч ким кўз ёши тўкмайди».

ЖЧда допинг можароси. ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:57, 11.11.2017.
Ўқилди: 3866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик