“Милан” посбони Жанлуижи Доннарумма “Атлетико” клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Мадрид жамоаси 18 ёшли посбонни Облакка ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ян Облак яқин орада “Атлетико”дан кетиши мумкин, чунки у учун “ПСЖ” 100 млн евро тўлашга тайёр.
Шу боис Симеоне Доннаруммани жамоасига олиб келмоқчи. Доннарумманинг трансфер бозоридаги нархи 25 млн еврога тенг (“transfermarkt” маълумотига кўра). Доннарумманинг “Милан” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. У айни дамда 12 та ўйинда 16 та гол ўтказиб юборди.