Кириш Регистрация
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор 7-0 Равшан
06/11 21:00 Холидия 4-1 Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК 3-3 Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге 1-0 Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр 2-1 Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
08/11 00:45 Женоа - Комо

Мобил Иммобиле ёхуд сермаҳсул старт соҳиби

Баҳо:
+ | -

Шу пайтгача бу футболчи ёрқин юлдузлар сафидан жой олган эмас, нуфузли совринлар ва юксак минбарлар ҳозирча унинг учун бегона.

Жорий мавсум эса уни чўққига олиб чиқиши мумкин - ортда қолган 11 учрашувда моҳир ҳужумчи 14та гол урди!

Interfutbol.uz cайти нафақат Италия, балки бутун қитъада энг юксак маҳсулдорликни қайд этаётган ҳаракатчан, яъни мобил Иммобиле ҳақида ҳикоя қилади.

Сорренто оқшомлари

Чиро Иммобиле учун қадрдон бўлган мўъжазгина Торре-Аннунциате бўйлаб сайр қилар экансиз, одатий манзарининг гувоҳи бўласиз.

Неаполь яқинидаги шаҳарча 2-3 қаватли уйлардан иборат, тор кўчаларида фақат мопед ёки скутер осон ҳаракатланиши мумкин. Чунки, фуқаролари машиналарини дуч келган жойда қолдиришга одатланишган, ҳатто баъзан йўлга кўндаланг ҳолда қолдирилган уловларга дуч келиш мумкин.

Қисқаси, Италия жанубидаги провинцияларга хос манзара: орасталик бобида мақтана олмайди, лекин ҳар 300 метрда гўшт дўкони, ҳар муюлишда пиццерия. Бироқ соҳилга яқинлашган сайин денгиз сеҳрига маст бўласиз.

Олдинда - митти яхта ва катерлар занжири, ортингизда эса афсонавий Везувий. Чиро ана шу машҳур вулқон йўқ қилган Помпейлар ёнида улғайган. Жозибадор, лекин парваришга муҳтож.

Масалан, соҳилнинг фусункорлигини сақлаб қолиш ҳеч кимни қизиқтирмаган - тошлоқ пляжнинг мафтункор кўриниши хусусий пляжларнинг нурсиз деворлари ортида ғойиб бўлган.

Бундан 20 йил аввал, 7 ёшли Чиро стадиондаги машғулотлардан сўнг тенгдошлари билан соҳилга йўл олганида манзара тамоман ўзгача эди.

У пайтда «Ювентус» ЧЛнинг финалларида куч синашар, «Мовий гвардия» эса ЖЧ-98 ва Евро-2000 турнирларида ғолибликни кўзларди.

Айни шу даврда ёш иқтидор соҳиби «Мария Роза» клубига қабул қилинди, кейин «Салернитана» тарбияланувчисига айланди. Бу ерда ўз ўрнини тополмаганидан сўнг, «Сорренто»га ўтиб кетди.

Кейинчалик ўсмир шиддатли тараққиётни намойиш этди - 17 ёшлилар мусобақасида 30та гол уриб, «Торино» дарвозасига «дубль» қайд этганидан кейин «Ювентус»дан таклиф олди.

Ҳа, Иммобиле 18га чиққанида академияга келган бўлса-да, Турин грандининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Қизиғи, туринликлар ёш футболчига унинг «Наполи»даги адаши - Чиро Феррарининг тавсияси билан эътибор қаратишганди.

Охир-оқибат, «кекса синьора» 80000 евро эвазига уни ўз сафига қўшиб олди. Орадан 9 йил ўтгач, хитойликлар Чиро учун 70 млн. таклиф этишди!

Муваффақият йўлидаги йирик омадсизлик

Иммобиле «Ювентус»да ҳам ўз ўрнини топа олмади. Натижада, фаолиятининг асосий қисмини ижарада ўтказишига тўғри келди - эндигина 27 ёшга чиққан Чирога «Лацио» тўққизинчи жамоа бўлди. «Сургун»нинг учинчиси ёш ҳужумчига муваффақият келтирди.

«В» серияда «Пескара» шарафини ҳимоя қилган футболчи 37та учрашувда 28та гол урди. «Женоа» билан «А» сериядаги дебюти унчалик сермаҳсул бўлмасада, «Торино»дан таклиф олиши учун етарли бўлди.

Бундан уч йил муқаддам италиялик ҳужумчи ўз фаолиятида илк марта «А» сериядаги масумни 20тадан зиёд гол билан якунлади. Шу тариқа, Юрген Клоппнинг ишончини қозониб, Дортмундга йўл олди.

Бироқ «Боруссия» ва «Торино»нинг ўйин услублари ўртасидаги фарқ катта бўлгани сабабли Иммобиле бундеслигада ўзини кўрсатолмади.

Ҳатто омадсиз сифатида танилган Ройс ҳам ундан кўпроқ майдонга тушди, ярим ҳимоячи Кагаванинг маҳсулдорлиги уникидан юқорироқ бўлди. Чиро эса мавсумни атиги 10та (3таси бундеслигада) гол билан якунлади. Табиийки, бу 18.5 млн. еврога арзимайдиган натижа.

Шу боис, немислар ҳам Чирони аввалига ижарага жўнатиб, кейинчалик орани очиқ қилишди. Испаниянинг «Севилья» жамоаси ҳужумчини 11 млн.га сотиб олди. Ла-лига ҳам унга омад келтирмади.

Оқибатда, яна «Торино»га «сургун» қилинди, кейин «Лацио»га 9,5 млн. эвазига сотиб юборилди. Таажжубки, хориждаги икки мавсумдан сўнг Иммобиленинг баҳоси деярли икки бараварга арзонлашди.

Омадсизликдан аччиқланган ҳужумчи бор аламини римликлар клуби рақибларидан олиб, ўтган мавсумда 23та гол муаллифига айланди. Тўғри, Жеко, Мертенс, Белотти ва Икарди сермаҳсуллик бобида юқори натижаларни қайд этишди.

Бироқ «Лацио» Чиросиз саккизинчи ўринни эгаллаган бўлса, унинг кўмаги билан Еврокубоклар йўлланмасини берадиган бешинчи поғонага кўтарилди. Симоне Инзаге ватандошининг кўнглига йўл топа олди.

Натижада, тўпурар янги мавсумни янада шиддатлироқ бошлади. Унинг тезкорлиги, позицияни тўғри танлаши, керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлиши, тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаши мобил Иммобилени «динамит» ҳужумчи даражасига олиб чиқди.

Мерганнинг илҳом манбалари

Футболчини биринчи галда отаси қўллаб-қувватлайди, ютуқларидан фахраланиб, омадсизликларидан ачинади, камчиликлардан халос бўлиш йўлларини қидиради. Бунга асло шубҳа йўқ. Италияликлар азалдан оналарининг эркатойлари бўлишган.

Чиро ҳам бундан мустасно эмас - тўнғич қизини онаси шарафига Микаэла, деб атагани изоҳга ҳожат қолдирмайди. Италия мезонларидан келиб чиқадиган бўлсак, Чиро жуда барвақт уйланди - ахир бўлажак турмуш ўртоғи гўзал ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:30, 13.11.2017.
Ўқилди: 3236 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.