“Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммелс бош мураббий Юпп Хайнкесснинг сирини айтди.
“У ишини доим қатъий интизом ва аниқ тизим асосида олиб боради. Бу эса жамоамизга катта фойда келтиряпти. Хайнкесс жамоага янги қатъият олиб кирди. У ҳар доим мендан нима кутаётганини очиқ-ойдин айтади. Мен, аслида, мураббийларим билан очиқ-ойдин гаплашганман. Хайнкесс ҳам футболчиларга дангал ва очиқ гапиради. Вазифаларимизни аниқ тушунтириб беради”, деди Хуммелс.