Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «Металлург» билан назорат учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг сўнгги икки турига тайёргарлик кўраётган “Металлург” футболчилари бугун пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Ўйин соат 15:00 да бошланади. Мазкур учрашув футболчиларимиз учун ажойиб амалиёт вазифасини ўтаб беради. Зеро, рақиблардан фарқли ўлароқ “Металлург” ФК охирги турни ўтказиб юборди.

Шу боисдан ҳам бу ўйин футболчиларнинг жисмоний, функционал ҳамда руҳий ҳолатини билиб олиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Шу нарсани айтиб ўтиш керак, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал раундига тайёргарлик кўраяпти. Қуръа натижасига кўра, Равшан Ҳайдаров жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун “Металлург”га қарши назорат ўйини ҳам фойдали бўлиши шубҳасиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бу галги йиғинига 23 нафар футболчи жалб этилган. Улар қуйидаги футболчилардир:

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”), Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бухоро”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:05, 14.11.2017.
Ўқилди: 2930 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик