Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Йиғла, Буффон! Йиғла, Италия... Фильм якуни аянчли тугашига ишонмагандим

Баҳо:
+ | -

Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича келаси йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг ўтиш босқичидан ўрин олган Италия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Аввал, хабар берганимиздек Швеция терма жамоаси дастлабки ўйин (1:0) натижасига кўра, Россия мундиалига йўлланмани қўлга киритди ва тирик афсона, 39 ёшли Жанлуижжи Буффоннинг кўзидан ёш чиқишига сабабчи бўлди.

 

Италия терма жамоаси 1958 йилдан бери илк марта нуфузли мусобақадан четда қолиб кетди. Жамоа 59 йил деганда бош мураббий Жампьеро Вентура қўл остида жаҳон чемпионатига расман бормайди.  

Ўйиндан сўнг, кўз ёшларини тўхтата олишга журъати етмаган Жанлуижжи Буффон бу ўйин терма жамоадаги энг сўнгггиси бўлгани ва халқаро фаолиятини якунлаганини айтиб ўтди.

“Ўзимдан эмас, бутун Италия халқидан кечирим сўрамоқчиман. Биз ўз олдимизга қўйилган катта вазифани бажара олмадик.  Бугунги натижадан жуда ҳам хафаман.  

Италия иштирокидаги фильм сценарийси бу каби аянчли тарзда якунланади, деб ўйламагандим, сўнгги дақиқаларга қадар ишонгандим.  

Ўтиш ўйинлари доим қийин кечган, бу каби ўйинларга алоҳида тайёргарик қилишимиз керак эди. Тан оламан, бугун Италия энг яхши ўйинини кўрсата олмади.

   

Ўйин давомида яратилган ҳар бир эпизод муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. Лекин гол уриш бобида жамоадошларимга омад етишмади.  

 

Биз италияликлар мағрурмиз ва ўзимизга яраша кучлимиз, шунинг баробарида ўжармиз. Муваффақиятсизликдан сўнг ўзимизга қандай келишни яхши биламиз.  

Афсуски, ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:55, 14.11.2017.
Ўқилди: 8237 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4294]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4246]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3550]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3278]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2513]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2191]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2069]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2045]

Педри Жаҳон чемпионати финалида қайси футболчига қарши ўйнашни исташини маълум қилди [1985]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [1882]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик