Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Алишер Никимбаев: «Лицензиялаш жараёни — футболни ривожлантириш учун энг асосий инструмент»

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Жумладан, Алишер Никимбаев Олий лигада қатнашаётган клубларнинг сони эмас, сифати муҳим эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Олий лига форматини ўзгартириш ва клубларни лицензиялаш бўйича талаблар кучайтиргани мана шу сифатни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

“Мен ОФКда икки йил давомида лицензиялаш масалалари билан шуғулланганман. Лицензиялаш жараёни футболни ривожлантириш учун энг асосий инструмент. Федерациямиз раҳбарияти мана шу инструментдан фойдаланаётгани мени хурсанд қилмоқда. Авваллари лицензиялаш масаласига жиддий аҳамият қаратилмаган. Масалан, “Обод”, “Шўртан” каби клублар лицензиялаш талабларига жавоб бермайди. Лекин уларга Олий лигада иштирок этишга рухсат берилганди. Лицензиялашда асоий тамойиллардан бири клубларнинг ўз футбол мактаби, машғулот майдонлари бўлиши ҳисобланади. Лекин биз яхши биламизки, “Обод” клубининг ўз футбол мактаби йўқ.

Агар клубларни лицензиялаш бўйича саралайдиган бўлсак, балки Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам қолар. Нима бўлган тақдирда ҳам, Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак”, — дейди Алишер Никимбаев.

Бундан ташқари, футбол мутахассиси Олий лига клубларидаги мураббийлар масаласига ҳам эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтди. Ҳозирда миллий чемпионатимиздаги клубларнинг ярмидан кўпроғида ёш мураббийлар фаолият юритаётгани, ушбу мураббийларнинг малакасини ошириш учун Малайзия, БАА, Россия каби давлатларда ўқув семинарлари ташкил қилиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

“Бирлашган Араб Амирликларида яқин уч йил ичида 3та катта мусобақа – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Биздаги мураббийлар, футбол мутахассислари мана шундай катта мусобақаларга бориб иш ўрганишлари зарур. У ерда ташкилотчилик масалалари, мусобақаларни ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа жиҳатларни ўз кўзлари билан кўриб, тажриба тўплаб келишса, мақсадга мувофиқ бўларди”, - дейди Алишер Никимбаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:22, 15.11.2017.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7812]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5603]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2583]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2129]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1958]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1632]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1555]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1476]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1470]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик