Мессининг “Барселона”даги амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Айни дамда футболчи ва клуб ўртасида шартнома муддатини узайтириш борасида музокаралар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, айни дамда томонлар шартномани 2021 йилгача узайтириш борасида келишувга эришишган ҳам.
Бироқ хабарларга қараганда, “Барселона” Мессига бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи. Олдинроқ Иньеста билан худди шундай шартнома тузилганди.