Лондоннинг «Арсенал» клуби «Боруссия» Дортмунд бош скаути Свен Мислинтатни ўз томонига оғдирмоқчи.
45 ёшли германиялик мутасадди дортмундликлар Роберт Левандовски, Шинжи Кагава, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Усмон Дембеле каби футболчиларни сотиб олишида асосий сабабчи шахслардан бири бўлган.
Лондонликлар сафида эса ҳозирча бу вазифада Стив Роули ишлаб келмоқда. Лекин у яқин орада ўз лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мислинтатга ёзда «Бавария» техник директор лавозимини таклиф этганди.