Португалия терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛдаги рақиби "ПСЖ" ва гол уролмаган вақтида оиласининг муносабати ҳақида гапирди.
"ПСЖ"нинг трансфер бозоридаги фаоллигига келсак, мен бу жамоадан қўрқмайман. "Реал" ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони ва биз бу номни ҳимоя қиламиз. Қаторасига иккинчи йил.
Гол ура олмаганим учун менга савол берадиган одамларни танқид қилмайман. Ғалати ҳатто уйдагилар ҳам менга шундай савол берадилар. Гол урмасам онам, ўғлим, акам ва опам "Сенга нима бўлди?" деб сўрайдилар", - дейди Роналду.