Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ПФЛ бош директори «Нефтчи» клуби қуйи лигага тушиб кетмаганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумида 12-ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги маълум бўлган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби, ўз тарихида илк бор қуйи лигага равона бўлганди.

Кеча — 16 ноябрь куни Спорт-ТВ каналининг «Гол» кўрсатувида меҳмон бўлган ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, хулосага шошилмаслик кераклигини таъкидлади ва «Нефтчи» Биринчи Лигага тушиб кетмаганини маълум қилди.

«Нефтчи» вакиллари жамоа Биринчи Лигага тушиб кетгани ҳақидаги турли ОАВларда берилган хабарлар ҳақиқатга қанчалик тўғри келиши борасида биздан сўради. Ваҳоланки, ПФЛ расмий сайтида бундай маълумот ҳали чиқмади. Демак, «Нефтчи» Олий Лигадан тушиб кетмади.

Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори

Ташкилот раҳбарининг айтишича, 2018 йилни Олий Лигада ўтказишни истаган клублар лицензиялаш масаласини тўғри ҳал қилиши шарт. Шундай хулосага келиш мумкинки, Олий Лигада 11-ўриндан пастга тушиб кетган жамоалар ҳам элитадаги ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Бунда ўша жамоа лицензиялашни тўғри бажариши, 11-ўриндан юқорида бўлган қайсидир клуб эса аксинча, ишни ҳал қила олмаслиги керак.

ПФЛ сайти бунгача 2017 йилги мавсум якунларига кўра, Олий Лигада 1—11-ўринларни эгаллаган клублар ўз ўрнини сақлаб қолиши, қолганлар эса Биринчи Лигага сургун қилиниши, ўз навбатида, Биринчи Лига чемпиони Олий Лигага қўшилиши ҳақида баёнот бериб улгурганди. 2017 йил стартида эса Олий Лига клублари бундан воқиф қилинмаганди. «Нефтчи»дан ташқари, «Шўртан» ва «Обод»нинг ҳам Олий Лигада ўйнамаслиги ойдин бўлиб улгурганди. «Обод» чемпионатдан четлаштирилди. «Шўртан» лигада муваффақиятсиз иштирок этгани баробарида, ФИФА талабига кўра ҳам келаси мавсумни қуйи лигада ўтказиши керак эди.

****

Келаси йил Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади. Мухлисларнинг асосий эътибори унда бўлиши инобатга олиниб, июнь ва июль ойларига Олий Лига ўйинларини қўйиш режалаштирилмаяпти.

Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори

Россиядаги мундиал келаси йилнинг 14 июнида старт олиб, 15 июлга қадар давом этади. Мухлисларга сир эмаски, гуруҳ босқичи якунланиб, плей-офф ўйинлари старт олгач, ўртада бир неча кунлик танаффуслар юзага келади. Ўша танаффусларда ҳам Ўзбекистон ички чемпионати ва кубогида ўйинлар ўтадими ёки йўқ — ҳозирча аниқ эмас.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия—2018 мундиалида иштирок этмайди. Самвел Бабаян бошчилик қилган терма ўз гуруҳида Эрон, Жанубий Корея ва Суриядан ёмонроқ натижа қайд этгани учун, мундиалдан четда қолган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:20, 18.11.2017.
Ўқилди: 7647 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.