"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Пепенинг отаси клуб раҳбариятининг жамоа футболчиларига бўлган муносабатини танқид қилди.
Анаэль ўғлининг мадридликлар билан шартномасини узайтирмагани сабабини айтди.
"Бундай клублар ўйинчиларга босим уюштирадилар ва уларни охирги томчисигача сиқиб оладилар. Футболчилар кучдан қолишгач, уларга аввалгидан бошқача муносабатда бўладилар. Агар футболчида характер бўлса, қўлга киритган совринларига қарамай, ўзининг фаолияти шунчаки ўтаётганини пайқаса, бошқа вариант излашга тушади.
Шартнома муддати тугашига бир йил қолганда, клуб вакиллари одатда футболчига қўнғироқ қилиб, келишувни узайтиришни таклиф қиладилар. Пепега қўнғироқ қилмадилар, кейинроқ эса аввалги молиявий шартларни таклиф қилдилар. Шунинг учун ўғлим амалдаги шартномасини якунлаб, кетишга мажбур бўлди", - дейди ота.