Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Улуғбек Бақоев: «Бунёдкор»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида бухороликлар устози иштирок этди.

- “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб маҳорат бобида биздан яққол устунлик қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди.

Учрашувга тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кечмадими ёки ўйинга руҳан тайёрлана олмадики, билмадим. Бугун биз имкониятимиз даражасида ўйнай олмадик.

Мураббийликни бу йил бошладим. Мавсум поёнига етиб бораркан, баъзи жабҳаларда ишимга баҳо бериб фикр юритишим мумкин. Мураббийлик футболчиликдан тамомила бошқа касб эканлигини тушуниб етдим.

Футболчиликда жисмоний юкламалардан толиқсангиз, мураббийликда руҳан кучсизланиб қоласиз. Биринчи йилим қайсидир жиҳатлари билан ўзимга ёқди, камчиликларимни кўрдим.

Келгусида бу борада ишлашдан тўхтамайман. Ғалабалар завқи қўшимча куч бағишласа, мураббий сифатида мағлубиятга учраш қанчалик оғир эканлигини ҳис қилдим, - дейди Улуғбек Бақоев.

Манба: bunyodkor.com
Киритилди: 22:05, 19.11.2017.
Ўқилди: 1871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.