«Динамо» ва «Ростов»нинг собиқ хўжайини, ҳозирда «Монако» бош ҳомийси - Fedcom компанияси раҳбари Алексей Федоричев яқинда ESMга интервью берди.
У суҳбат жараёнида асосан клубларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги ишлари юзасидан фикр билдирди.
Аввало, Алексей Федоричев ҳақида оз-моз маълумот. Гап рус сармоядорларининг Ғарбий Европа футболини забт этиш ҳаракатини бошлаб берган ва оғир йўлни босиб ўтган миллионлар ўйини чин ихлосманди ҳақида кетяпти. Мана, ушбу функционернинг «Монако» билан боғланганига 20 йилдан ошди.
Яъни у Франция жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган вақт дейлик, Роман Абрамович «Челси»га яқинлашмаганди ҳам. Айни пайт Федоричев «Монако»даги ягона рус эмас. Мазкур клубнинг 66 фоиз акцияси унинг бизнес ҳамкори - Дмитрий Риболовлевга тегишли. Тўғри, бу бизнесмен князлик жамоаси ишларига 2011 йили қўшилган.
Ҳозир «Монако»нинг кўплаб мухлислари раҳбарият тутган йўл, яъни трансфер сиёсатидан ташвишдалар. Зеро, Франциянинг амалдаги чемпио-ни ёзда бир қатор етакчи футболчиларини сотди - Бернард Сильва, Тьемуэ Бакайоко, Бенжамин Менди, Килиан Мбаппе.
Кучли эътирозларга қарамай, Фёдоричев ҳақ эканлиги ва клуб тўғри йўлдан бораётганига шубҳа қилмаяпти. «Бу масалада фикримни ҳеч қачон ўзгартирмайман», - дейди у трансфер сиёсатига тўхталиб.
Федоричев офиси Монте-Карлодаги машҳур казинага яқин ҳудудда жойлашган. Аммо у бу муассаса мижози эмас. Алексейнинг сўзлари ва ҳаракатлари ҳаммасини тасдиқлаб турибди. Умуман олганда, Федоричев «Монако»га таъсири хусусида камтарона фикр билдиради, гарчи барча молиявий масалалардан хабардор бўлсада.
Бу гаплар унинг қудратли шахсий бизнес-империясига нисбатан қарашига ҳам тааллуқли. Хуллас, Федоричев ахборотларни миясида сақлайди: «Ҳа, ҳалигача компьютердан фойдаланмайман. Электрон почтага ҳам бефарқман, тўғри, қўл телефоним бор. Шартномам - қўл сиқиш».
20 йилдирки, рус миллиардери асос солган Fedcominvest компанияси Монакода фаолият олиб бор-япти. У бу даврда клуб равнақи йўлида 100 млн. доллардан кўпроқ сарфлади. Бизнесмен сўз ўйинига тоқат қилолмайди ва ўзини ҳамкор эмас, бош ҳомийдек тутишни хуш кўради. У чиндан ҳам, асосий ҳомий саналади.
Федоричев шунинг баробарида ҳаёт йўлидан ғурурланади. Чунки оддий оиланинг оддий фарзанди эди ва муваффақиятга эришгунига қадар узоқ йўлни босиб ўтди.
Отаси «Спартак»ка мухлислик қилган, аммо болалигидан футбол ҳамда хоккейни бирдек ёқтирган Алексей негадир «Динамо»га кўнгил берган. Унинг учун битта жамоа бор эди - «Динамо», фақат «Динамо».
Федоричевнинг ўзи вақтида қобилиятли ҳимоячилардан саналган, аммо ҳарбий хизмат даврида бошқа иш билан шуғулланиши маъқуллигини тушуниб етган:
«Ўтган асрнинг 80-йиллари бошидаёқ мамлакат катта воқеалар арафасида тургани ойдинлашганди. Шулар таъсирида футбол ҳақидаги орзуларни унутиб, бизнеснинг қайси тури билан шуғулланиш хусусида бош қотира бошладим».
Шу тариқа ДАВОМИ