Навбатдаги жаҳон чемпионатининг 31та йўлланмаси ўйналган квалификацион жараён расман хотима топди.
Табиийки, бу сафарги саралаш давомида ҳам бир қатор диққатга сазовор кўрсаткичлар қайд этилди. Демак, якуний натижаларни зимдан кўриб чиқиш вақти келди.
Саралашнинг умумий статистикаси
Ўйинлар сони: 871та
Голлар сони: 2456та
1та ўйинга тўғри келган голлар сони: 2,8та
Сариқ карточкалар сони: 2965та
Қизил карточкалар сони: 48та
Энг яхши тўпурарлар - Роберт Левандовски, Аҳмад Халил, Муҳаммад ал Саҳлавий (16тадан гол). Биринчи навбатда, Роберт Левандовскини тилга олиш жоиз. Зеро, поляк ҳужумчиси 16та голни 10та ўйинда урди.
У бу борада Луис Суарес, Криштиану Роналду, Лионель Месси, Эдинсон Кавани ва бошқа топ-форвардларни ортда қолдирди. Ваҳоланки, «Бавария» голеадори бундай натижага еврофутболнинг чин юлдузлари ёрдамисиз эришди. Браво, Роберт!
ОФК миқёсидаги саралашда 16тадан гол ҳосил қилишган Аҳмад Халил (БАА) ҳамда Муҳаммад ал Саҳлавий (С.Арабистони)га келсак, улар тегишлича 17 ва 14та ўйинда майдонга тушишди, қолаверса, Осиёда рақиблар даражаси ҳам анча пастлигини инобатга олиш керак.
Энг яхши ассистент - Жошуа Киммих (9та самарали узатма). Германия футболида юқори суръатда ўсаётган ўйинчи, бетакрор Филипп Лам вориси ва бундестимнинг бўлажак сардори.
Киммих саралаш бошқичи доирасидаги барча ўйинларда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракатланди. Асосийси, кўпинча ўнг қанот ҳимоячиси ролини бажарган ёш футболчи 10та ўйинда 9та голга ассистентлик қилишдан ташқари, рақиблар дарвозасини 2 бора ишғол этишни уддалади. Ақл бовар қилмас самарадорлик.
Энг сермаҳсул жамоалар - Бельгия ва Германия термалари (1та ўйинда ўртача 4,3та гол). Ҳужум чизиғида Ромелу Лукаку ва Дрис Мертенс каби тўпурарлар ўйнайдиган, уларга Эден Азар, Ража Наингголан ва Кевин де Брюйне сингари аслар тўп оширадиган Бельгия термасининг 10та учрашувда 43та гол урганида ажабланарли томони йўқ. Германия термаси эса ижрочилар масаласида яна бойроқ. Хуллас, кутилган натижа.
Энг кўп ўйнаган футболчи - Иброҳим Алмеҳ (21та ўйин). Сурия термаси дарвозабони Осиёдаги 2та гуруҳ босқичида 19 марта майдонга тушди, шунингдек, австралияликларга қарши кечган ички «плей-офф» раундида яна 210 дақиқа ҳаракатда бўлди.
Сурияликлар якунда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмадилар, аммо Алмеҳ Россия йўлидаги саралаш довонида бутун дунё бўйича майдонда энг кўп ўйнаган футболчи бўлди - 1740 дақиқа.
Дарвоза томон энг кўп зарба йўллаган футболчи ДАВОМИ