«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида АПОЭЛга қарши бўлиб ўтган ўйин (6:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Олтита гол уриб, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. "Реал" ажойиб ўйин ўтказди ва ақлли футбол намойиш қилди. Йигитлар учун хурсандман. Боиси, улар муваффақиятга эришиш учун тер тўкиб меҳнат қилишмоқда. Вазият яхши томонга ўзгаришини биламиз. Шундай руҳда давом этишимиз керак. Роналду ва Бенземанинг голларини кўп кутиб қолмаслигини билардик. Мавсум давомида пасайишлар юз беради, лекин улар ўз ўйинларини кучайтиришига шубҳа қилмагандик», — деди Зидан.