Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «А» гуруҳи. «МЮ» Швейцарияда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. "А" гуруҳида пешқажам бўлиб турган "Манчестер Юнайтед" Швейцарияда "Базель" меҳмони бўлди.

Жозе Моуриньо шогирдлари, кутилмаганда, ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбориб, имкониятни бой беришди.

Энди "МЮ" ҳисобида 12 очко мавжуд бўлса, ЦСКА ва "Базель" клублари 9 очко жамғаришган. Бу гуруҳда ЕЧЛ йўлланмалари тақдири сўнгги турда ҳал бўлади.

ЕЧЛ, 5-тур
"А" ГУРУҲИ
Базель Швейцария – Манчестер Юнайтед Англия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 89 Ланг.
Базель – Вацлик, Аканджи, Сухи, Альварес, Ланг, Дзуффи, Диэ (Франссон, 80), Петретта, Штеффен, Оберлен, Эльюнусси.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Дармиан, Смоллинг, Рохо, Блинд, Феллайни, Эррера, Погба (Матич, 66), Лингард (Рэшфорд, 64), Лукаку, Марсьяль (Ибрагимович, 74).
Огоҳлантириш: Дармиан (83).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ман. Юнайтед 5 4 0 1 10-2 12
2 Базель 5 3 0 2 9-5 9
3 ЦСКА 5 3 0 2 7-8 9
4 Бенфика 5 0 0 5 1-12 0
Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:30, 23.11.2017.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.