«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 5-тури доирасида «Селтик»га қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармади.
Бразилиялик ҳужумчи ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатлашди, аммо Мадрид жамоаси ҳақидаги саволдан кейин: “Жин урсин, сизни бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайдими?” дея жаҳл қилиб, суҳбатни якунлаган.
Айтиб ўтиш лозимки, футболчи бундан олдин берилган саволдан ҳам жаҳли чиқиб турган эди.
Журналист кечаги 7:1 ҳисобидаги ғалабани ЖЧ-2014 йилги Бразилиянинг Германиядан учраган мағлубиятига қиёслаган эди, ўшанда Неймар жароҳати туфайли ўз жамоасига ёрдам бера олмаганди