Ҳозирда Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Малага” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.
Карим Бензема ўйиннинг 9-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан сўнг ҳисобни очганди. Орадан 10 дақиқа ўтиб “Малага” футболчиси Ролан ҳисобни тенглаштирди.
Кейинчалик Каземиро бурчак тўпидан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб 2:1.
Марҳамат, ушбу голли вазиятни томоша қилинг.