Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла лига. «Реал» катта қийинчилик билан ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 13-тури доирасида "Реал" ўз майдонида жадвалда 18-ўринда бораётган "Малага"ни қабул қилди ва жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 9-дақиқада Марсело чап қанотдан етказган узатмага Роналду олис устун томонда бош билан зарба берди. Тўсинга тегиб ерга тушган тўпни Бензема бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Орадан 9 дақиқа ўтиб малагаликлар ҳисобни тенглаштиришди. Рамоссиз ҳаракат қилаётган "Мадрид"нинг марказий ҳимоясида бўшлиқ юзага келди ва бундан Диего Ролан унумли фойдаланди. "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши учун 3 дақиқа етарли бўлди. Бурчакдан етказилган узатмани Каземиро бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Малага" рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳужумчи бош билан зарба бераётган пайтда қўлини Вараннинг елкасига қўйгани боис, ҳакам голни инобатга олмади. Шунга қарамай, меҳмонлар учрашувнинг 58-дақиқасида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Чори Кастро 23 метрлардан берган кучли зарбани Кико Касилья қайтара олмади — 2:2.

Орадан кўп ўтмасдан Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди, аммо у жуда яқин масофадан дарвозага зарба бера олмади. Баҳснинг 75-дақиқасида захирадан тушганига кўп бўлмаган Лука Модрич пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Криштиану Роналдунинг 11 метрли жарима нуқтасидан йўллаган зарбасини "Малага" посбони қайтарди, аммо португалиялик футболчи қайтган тўпни дарвозага жойлашга муваффақ бўлди.

"Реал" мана шу гол туфайли муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди ва ўз очколарини 27тага етказиб олди.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Реал Мадрид – Малага 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 1:1 – 18 Ролан, 2:1 – 21 Каземиро, 2:2 – 58 Чори Кастро, 3:2 – 76 Роналду.
Ноаниқ пенальти: Роналду (75, дарвозабон)
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Карвахаль, Вальехо, Васкес, Каземиро, Кроос (Тео, 81), Иско (Модрич, 62), Бензема (Майораль, 89), Роналду.
Малага – Роберто, Диего Гонсалес, Хуанкар (Бесс, 36), Росалес, Эрнандес, Кеко (Аньор, 66), Гонсалес, Ресио, Чори Кастро, Пеньяранда (Бастон, 61), Ролан.
Огоҳлантиришлар: Пеньяранда (29), Гонсалес (43), Марсело (45).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:12, 25.11.2017.
Ўқилди: 10075 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.