Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Марко Трабукки: «Буффонга раҳмат»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Италия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг ўтиш баҳсларида Швецияга қарши кураш олиб борди. Дастлабки учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган итальянлар жавоб баҳсида 0:0 ҳисобини қайд этишди.

Натижада, мундиал йўлланмаси шведларга насиб қилди. Учрашувдан сўнг «СЭ» нашри италиялик таниқли футбол агенти Марко Трабуккининг фикрлари билан қизиқди.

- Шокдамисиз?

- Бундай демаган бўлардим. Чунки, икки йил олдин ташланган қуръадан сўнг Италиянинг ўтиш ўйинларида иштирок этишини айтганман.

Бир тарафдан, «Скуадра адзурра»га энг кучли рақиб - шведлар тўғри келди. Бошқа тарафдан, бу охирги йиллардаги энг кучсиз Швеция. Бунда ҳеч кимни оқлаб бўлмайди. Шунчаки, шармандалик.

- Муваффақиятсизликнинг сабаблари нимада?

- Футболчиларимизнинг даражаси тушиб кетаётгани ҳақида кўпдан буён гапираман. 2006 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан юлдузлар фаолиятларини якунлашди. Янги авлод вакиллари эса анча кучсиз. Кўпчилик афсонавий Верратти ҳақида гапиради.

Лекин терма жамоада Буффон, Де Росси, Кьеллини каби мен билан тенгқур футболчиларнинг ўйнаши кўп нарсани кўрсатиб турибди. Сабаблари бисёр ва федерация бу борада иш олиб боради, деб ўйлайман.

Умид қиламанки, Италияда ҳам бир пайтлари муваффақиятсизликларга юз тутган Франция, Бельгия, Швейцария ва Германиядаги каби ишлар йўлга қўйилади. Ҳаммаси бошидан бошланади. Мураббийни танқид қилиш энг осон йўл.

- Яна ким айбдор?

- Италияда «Балиқ бошидан сасийди», деган нақл бор. Шундай экан, бунда асосий айбдор федерация президенти. Умид қиламанки, тез орада у ҳақиқий эркаклардек иш тутиб, истеъфога чиқади.

- Айтишларича, олдинлари Италияда ҳимояга ёрдам берадиган «ўнлик» бўлган экан. Ҳозир шундай позиция йўқ. Бу муаммоми?

- Ҳа. Лекин Арриго Сакки давридан кейин «ўнлик»сиз ўйнаш урфга кирди. Италия 2006 йилги мундиалда Тотти ва Дель Пьеро туфайли чемпион бўлган, дея олмайман. Муаммо умумий савия тушиб кетганида.

Яхши ҳимояланадиган, ажойиб ижодкор футболчи ва ҳужумчилар йўқ. Шунчаки, ўртаҳол таркиб. Агар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимизда ҳам олдинги икки турнирдаги каби ҳолатга тушардик.

Ўшанда гуруҳдан чиқолмаганимизни унутмаслик керак. Бир сўз билан айтганда, Россияда юқори савияли ўйин намойиш қилолмасдик.

- Терма жамоа бош мураббийи Жампьеро Вентура ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўйиндан кейиноқ уни ҳақоратлар билан кузатиб қўйишди. Ўйлашимча, бу инсоннинг фаолияти душанба оқшомидан сўнг якунланди.

- Вентура қанчалик кучсиз?

- У ёмон мутахассис эмас. Лекин ҳар куни клубда ишлайдиганлар тоифасидан. Унинг шогирдлари ҳамиша мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол намойиш қилишган.

Бироқ термага тайинланиши федерация президентининг хатосидир. Миллий жамоага Анчелотти, Капелло, Манчини сингари инсонлар керак.

- Лекин бир ярим йил олдин Италия Европа чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

- Мазкур натижа Антонио Конте сабабли қўлга киритилди. Жамоа таркиби Франция, Португалия ёки Германия даражасида эмасди. Ўшанда Контени олиб қолиш керак эди. Умид қиламанки, Швецияга қарши баҳсдан сўнг Италия футболи янги саҳифасини очади.

Буффонга раҳмат айтаман. Лекин терма жамоанинг иккита мундиалдаги муваффақиятсизлигидан сўнг унинг фаолиятини якунлаши мақсадга мувофиқ эди.

Бу менинг фикрим. Бироқ спортчиларнинг 40 ёшда ҳам ўзларини намо-йиш эта олишлари менга ёқади. Буффонга яна бир бор ташаккур! Ниҳоят, у, Де Росси ва Барцальи билан хайрлашдик.

- Сизнингча, Буффоннинг ўрнини боса оладиган дарвозабон борми?

- Ҳа, Доннарумма. Эндиликда терма жамоа шарафини ёш посбон ҳимоя қилади.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:07, 26.11.2017.
Ўқилди: 5348 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.