Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби яримҳимоячиси Торган Азар жамоасининг охирги 11 учрашувида тинимсиз гол уряпти ё ассистентлик қиляпти.
Бельгиялик футболчи ушбу ўйинларда 6 та гол уриб, 5 та голга тўп оширган.
Германия чемпионатининг 13-турида "Бавария"га қарши учрашувда кичик Азар гол урди ва пенальтини аниқ амалга оширди.