Англиянинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес АПЛ 13-тури доирасидаги “Лестер”га қарши учрашув (1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мухлислар футболчиллар ортида худди тоғдай мағрур туриб қўллаб-қуватлашгани учун, футболчилар ҳам уларга муносиб жавоб қайтаришди.
“Вест Хэм” майдонида ўйнаш рақибларга осон кечмайди, мухлислар чинакам 12-ўйинчи ролини ажойиб тарзда уддалашди.
Ўтмиш ортда қолиб кетди, уни ёдимиздан чиқариб, фақат олдинга ҳаракатланишмиз керак. Бизни олдинда ҳали кўп ўйинлар кутмоқда” - дейди Мойес.
Маълумот учун, АПЛ 13-турини очиб берган баҳсда “Вест Хэм” ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.