Италия чемпионатининг 14-тур ўйинлари давом этмоқда.
Пешқадамларни қувишда давом этаётган "Ювентус" ўз майдонида "Кротоне"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.
Ўйиннинг 52-дақиқасида Манжукич ҳисобни очиб берган бўлса, 60-дақиқада Де Шильо ҳамда 71-дақиқада Бенатия гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшишди.
Ювентус – Кротоне 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 52 Манжукич, 2:0 – 60 Де Шильо, 3:0 – 71 Бенатия.
Ювентус – Буффон, Бенатия, Хеведес (Пьянич, 68), Алекс Сандро, Бардзальи, Матюиди, Маркизио (Стураро, 77), Дуглас Коста, Лихтштайнер (Де Шильо, 57), Манжукич, Дибала.
Кротоне – Кордац, Айети, Павлович, Сампиризи, Чеккерини, Мандрагора, Барберис (Ромеро, 79), Налини (Фараони, 85), Роден, Тонев (Тротта, 75), Будимир.
Огоҳлантиришлар: Будимир (32), Бенатия (45), Матюиди (50), Роден (85).