"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Брайтон" билан учрашувда рақиб ўйинчиси Гаэтан Бонгни тепган.
ESPN хабарига кўра, учрашув ҳақами бу вазиятни қайдномага киритмаган бўлсада, Англия футбол ассоциацияси бу вазиятни ўрганмоқда.
Лукакуга 3 ўйинлик дисквалификация хавф солмоқда. Шунда у 10 декабрь куни "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.