«Бавария» клуби расмий сайти ярим ҳимоячи Хамес Родригес ва ҳимоячи Хуан Бернатнинг жароҳати борасида маълумот берди. Икки футболчи ҳам «Боруссия М»га (1:2) қарши ўйинда жароҳат олган.
Айтилишича, рақиб ҳимоячиси Тони Янчке билан бўлган тўқнашувдан сўнг, Хамеснинг мияси чайқалган. Колумбиялик футболчи бир неча кун шифокорлар назоратида бўлади ва «Бавария»нинг машғулотларида иштирок этмайди.
Бернатга келадиган бўлсак, унинг чап оёғида енгил оғриқ бор ва бир неча кун жамоа машғулотларидан озод қилинади.