Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте шогирди Эден Азарнинг “Челси”да бахтиёр эканлигини айтди.
“Азар ҳозир ажойиб формада. Ўйлашимча, унга ҳужумчи позициясида ўйнаш ёқиб қолди.
Азар Мората билан бир бирларини яхши тушунишяпти ва мен бундан бахтиёрман” - дейди Конте.
Маълумот учун, “Челси” Азарга янги шартнома қилиш ниятида эканлигини айтганди.