ПСЖ клуби ҳимоячиси Тома Менье фаолиятини Мадриднинг “Атлетико” клубида давом эттириши мумкин.
“Атлетико” клуби январь ойида 26 ёшли бельгиялик футболчини сотиб олиш учун ҳаракатни бошлайди.
Парижликлар эса ушбу вазиятдан фойдаланиш илинжида, “Атлетико” билан дарвозабон Ян Облак бўйича музокара ўтказишади.
ПСЖ спорт директори Антер Энрике жамоа дарвозабони Альфонса Ареоланинг амалдаги шартномасини узайтирмаслигига ишонмомдқа ва шунинг учун 24 ёшли Облакнинг ҳаракатларини кўпдан бери кузатиб келмоқда.