«Барселона» клуби директори Гильермо Амор Месси билан клуб ўртасида тузилган янги шартнома ҳақида гапириб ўтди.
“Биз асабийлашмадик. Лионель Барселонада жуда ҳам бахтли, биз у ўз фаолиятини айнан шу клубда ва истаган вақтида якунлашини ҳоҳлаймиз.
Товон пули ҳақида гапирсак, Неймар билан бўлган воқеадан сўнг биз ўзимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз”, - дейди Амор.
Неймар ёзда 222 миллион евро эвазига «ПСЖ» клубига ўтиб кетган эди.
Эслатиб ўтамиз, янги шартномага кўра Месси энди «Барселона» клуби сафида 2021 йилгача тўп суради ва унинг товон пули 700 миллион еврони ташкил қилади.













