Кириш Регистрация

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Уотфорд»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди

Баҳо:
+1 | -

Англия Премьер-Лигасининг 14-туридан ўрин олган яна иккита учрашув якунига етди.

Жумладан “Уотфорд” майдонида меҳмон бўлган “Манчестер Юнайтед” 3:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтда, ўз дарвозалидан кутилмаганда 2 та гол ўтказиб юборишди.

Лекин 86-дақиқада Жесси Лингард томонидан киритилган гол “қизил иблислар”нинг бугунги ғалабасини таъминлади.

Акс ҳолда “Уотфорд” ўйин сўнгига қадар ҳисобни дуранг кўринишига олиб келиши мумкин эди.

Шунингдек, “Вест Бромвич” – “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

АПЛ, 14-тур.

Уотфорд – Манчестер Юнайтед 2:4.

Голлар: 0:1 – 19 Янг, 0:2 – 25 Янг, 0:3 – 32 Марсьяль, 1:3 – 77, пенальти Дини, 2:3 – 84 Дукуре, 2:4 – 86 Лингард.

Уотфорд – Гомес, Кабаселе, Предль (Каррильо, 58), Зегелар, Мариаппа, Хьюз (Перейра, 58), Дукуре, Ришарлисон, Клеверли, Фемения, Грэй (Дини, 72).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг, Матич (Эррера, 54), Лингард (Ибрагимович, 88), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Дукуре (24), Рохо (38), Мариаппа (41).

***

Вест Бромвич – Ньюкасл 2:2.

Голлар: 1:0 – 45 Робсон-Кану, 2:0 – 56 Филд, 2:1 – 59 Кларк, 2:2 – 83, автогол Эванс.

Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Гиббс (Макклейн, 80), Ньом, Эванс, Бэрри (Якоб, 67), Ливермор, Филд (Криховяк, 84), Филлипс, Робсон-Кану, Рондон.

Ньюкасл – Дарлоу, Лежен, Мбемба, Йедлин, Кларк, Мерфи (Ааронс, 64), Мерино, Хэйден (Шелви, 80), Ритчи, Перес, Хоселу (Митрович, 73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:55, 29.11.2017.
Ўқилди: 6983 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.