Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Гол машина – Герд Мюллер фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

Германия футболи афсонаси “Гол машина” Герд Мюллернинг футболчилик фаолиятига назар солиб ўтамиз.

Герд Мюллер 1945 йилнинг 3 ноябр санасида таваллуд топган. 

“ЦВ 1861”

Герд 1963 йилда фаолиятини Германия қуйи дивизони жамоаси ҳисобланадиган “ЦВ 1861”да бошлади.  Мюллер дебют мавсумидаёқ жаҳон футболининг келажаги эканига ҳаммани ишонтира олганди. Иқтидорли ҳужумчи чемпионатда 31 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозабонларини 51 (!) марта ранжитди.  Бундай фантастик натижадан кейин у Бундеслиганинг бирор жамоаси сафига ўтиши аниқ эди.

“Бавария”

Мюллер “Бавария”да 19 ёшидаёқ пайдо бўлди ва ушбу клуб таркибида тезда асосий ўйинчига айланди.  Келинг яхшиси унинг Мюнхенликлар таркибидаги барча мавсумларига алоҳида тўхталиб ўтсак.

1965/66 йилги мавсумда у Бундеслигада ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Дебют мавсум учун чакки бўлмаган натижа!  Дарвоқеа,  у жамоаси билан бирга Германия кубогида зафар қучди.

1966/67. Ушбу мавсум эса Гердни Германиядаги энг кучли ҳужумчига айлантирди.  Вундеркинд чемпионатда 28 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди.  Бироқ “Бавария” Бундеслига чемпионлигини қўлга кирита олмади.  Шу боис Мюллер ушбу тўпурарлик совринини у қадар яхши кайфият билан қабул қилмади.  Ўша мавсум у жами 43 та гол киритган эди.

1967/68.  Мюллер бу мавсумда ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйди,  аммо “Бавария” мавсумни совринсиз якунлашга мажбур бўлди.  Кўпчилик “Бавария” футболчиларидан норози эди,  фақат Герддан ташқари албатта.

1968/69.  Ниҳоят Мюллер ўз орзусига эришди.  Мюнхен суперклуби Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.  Мюллер эса чемпионатда 30 та гол уриб тўпурарликни ҳам қўлга киритди.  Боз устига Германия суперкубоги ҳам “ФК Голливуд”га насиб этди.  Мюллер иккинчи бора Германияда “йил футболчиси” деб эътироф этилди.  Бундан олдин у 1967 йили айнан шундай совринга эга чиққанди.

1969/1970.  Ушбу мавсум “Бавария” учун омадсиз кечди,  бироқ Мюллер учун эмас.  Герд Бундеслигада 38 та гол уриб рекорд ўрнатди ва чемпионатнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди.  Шунингдек “олтин бутса” соврини ҳам айнан немис ўғлонига насиб этди.  Мавсум давомида урган голлари сони эса 42 тага етди.  Ана шундай юксак натижалар унга 1970 йилги “Олтин тўп”ни тақдим этди.  Мюллер фаолиятининг энг юқори чўққисига кўтарилишда давом этаётган эди.

1970/71.  Бу мавсумда Мюллер Германия кубогида зафар қучди.  Унинг 10 та голи эса кубок баҳсларидаги энг яхши тўпурарга айлантирди. 

1971/72.  Ниҳоят “Бавария” Бундеслига чемпионлигига қайтди.  Мюнхенликлар ҳужумчиси Мюллер чемпионатда 42 та гол киритиб,  ўзининг рекордини янгилаб ташлади.  Бундай супер натижа унга ўз фаолиятидаги иккинчи “Олтин бутса”ни туҳфа этди.  Мюллер ўша мавсум жами 50 та гол урди.  Бу унинг фаолияти давомидаги энг сермаҳсул мавсуми эди.

Давоми>>>

Киритилди: 21:13, 29.11.2017.
Ўқилди: 3317 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3848]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3051]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2872]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2733]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2430]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2380]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2357]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1996]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1911]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1725]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик