АПЛ 14-турида “Манчестер Сити” ўз уйида “Саутгемптон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. “Шаҳарликлар”нинг очкоси мазкур ғалабадан кейин 40 тага етди ва бу борада “Тоттенхэм”нинг рекорди такрорланди.
“Тоттенхэм” 1960-1961 йилги мавсумда 14 та ўйиндан 40 та очко тўплаганди.