Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Мен ядро уриши ва яна Оливер Кандан қўрқаман

Баҳо:
+ | -

Дунёга машҳур футболчиларнинг футбол ҳақидаги қизиқарли ибораларидан тузилган коллекцияни қуйидаги ўқишингиз мумкин.

Эдуардо Да Силва (Бразилия)

- Аслида қандай содир бўлганини яхши эслай олмайман. Шундай бўлсада, ўша дахшатли воқеани қайта кўришга асло тоқатим йўқ. Ерга қулаб тушганимдан кейин оёғимга разм солдим ва ҳайратдан қотиб қолдим. У умуман бошқа томонга қараб қолганди (жароҳат олганидан сўнг).

Антонио Кассано (Италия)

- Капелло мен ва Роналдони 45 дақиқа давомида машқ қилдирди. Лекин барибир ўйинга туширмади. Шундан кейин мен унинг ёнига бордим ва пасткаш эканлигини айтдим («Реал»даги пайтида мураббий Фабио Капелло ҳақида).

 

- Ибрагимовичда буқанинг кучи бор. Уни ҳеч ким тўхтата олмайди. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам

 

Лука Тони (Италия)

- Ёдимда, бир сафар Ван Гал юлдуз футболчиларга устозлик қилишдан асло чўчимаслигини намойиш этишга уринганди. Кутилмаганда шимини ечиб, шогирдларига нимадир деди. Хайриятки, мен биринчи қаторда эмасдим. Шу сабабли унинг нима қилганини кўрмадим. Лекин шуниси аниқки, у - телба мутахассис! Футболчилар билан нормал алоқа ўрнатишни умуман билмайди («Бавария» собиқ ҳужумчиси Луи Ван Гал ҳақида).

 

Принс Боатeнг (Гана)

- Агар «Милан» Скудеттони қўлга киритса, Майкл Жексон каби кийиниб, унинг энг яхши рақсларидан бирини ижро этаман - майдоннинг ўзида! Зеро фаолиятим давомида ҳали бирор жиддий соврин ютганим йўқ. Италия чемпионати эса қандайдир ҳунар кўрсатишга арзийди (2011 йил).

- Ҳеч нарса гапирма. Ўзингнинг зўр футболчи эканинг ҳақида умуман гапирма. Жим бўл ва майдонга тушиб, ҳаммасини исботла.

Мeхмeт Шолл (Германия)

- Мен ҳаммадан кўра кўпроқ ядро уриши ва яна Кандан қўрқаман («Бавария» собиқ аъзоси, Каннинг жиззакилиги ҳақида).

Луц Пфаннeнштил (Германия)

- «Гейланг» таркибида эронликларга қарши тўп суриш учун майдонга тушганимда, 100 минг кишилик стадиондаги ақлдан озган мухлисларнинг бақир-чақирларидан ўзимни йўқотиб қўяй дедим. Назаримда мен оддий дарвоза олдида эмас, балки нақ жаҳаннам дарвозаси олдида тургандек эдим (Германиялик посбон, ОЧЛда Эрон клубига қарши «Озоди» стадионидаги ўйин ҳақида).

Давоми>>>

Киритилди: 17:23, 30.11.2017.
Ўқилди: 4454 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3848]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3051]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2872]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2733]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2430]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2380]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2357]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1996]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1911]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1725]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик