«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бэйлда руҳият билан боғлиқ муаммолар бор деб ўйламайман. Ўйинчи узоқ вақт футболдан узоқда бўлгани учун у билан боғлиқ вазият бироз мураккаблашди. Умид қиламан, у жисмоний жиҳатдан тикланиб олса бўлгани. Унда мушаги билан боғлиқ муаммо бор. Шу боис, таваккал қилишни истамаймиз. Барчаси ўзига боғлиқ. Бэйл қачон майдонга қайта олишини айта олмайман. Келаси ҳафта тўлиқ соғайишига умид қиламан.
Жамоада энг яхши дарвозабонлар ўйнаган. Мен учун Кейлор — биринчи рақамли посбон. Шубҳасиз, мен ҳамиша Навас, Касилья ва бошқа ўйинчиларни қўллаб-қувватлайман.Кепа — яхши дарвозабон, аммо у бошқа жамоада ўйнамоқда.
Биз трансферларни муҳокама қилмадик. Мен янги футболчилар харид қилиш кераклигини айтмадим. Ҳозирда ўйнашимиз керак. Трансфер бозори очилган пайтда ўйлаб кўрамиз.
Сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатдик. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Декабрь — энг муҳим босқич. Ўзимиздан талаб қилаётган ишни амалга оширишимиз керак. Қийин ўйин бўлишини кутяпмиз, аммо биз тайёрмиз», — деди Зидан.