Кириш Регистрация

Осиёнинг етакчи биринчиликларига назар ташлаймиз

Баҳо:
+ | -

Ўтган сонларимизнинг бирида «Янги аср ҳосили» номли мақолада Европа етакчи чемпионатлари вакилларининг XXI асрда қанча совринга эга бўлганликлари ҳақида маълумот берилганди.

«Локомотив» иккинчи марта олий лига ғолиблигини қўлга киритди. Шу баҳона Осиёнинг етакчи биринчиликларига айни ракурсдан назар ташлашга қарор қилдик.

Ўзбекистон. Олий лигамизда Тошкент жамоаларидан ташқари Фарғона ва Қашқадарё клублари ҳам бор. «Насаф»нинг Қаршида «Пахтакор»ни енггани кейинги мавсум «аждарлар»нинг чемпионлик учун курашишларига умид бағишлади, гўё. Чунки ўтган йили суперкубок айнан «На-саф»га насиб этганди. Кубок масаласига келсак, бу соврин Тошкент жамоаларидан ортмаяпти.

Олий лига ғолиблари:

Пахтакор - 9та: 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015

Бунёдкор - 5та: 2008, 2009, 2010, 2011, 2013

Локомотив - 2та: 2016, 2017

Нефтчи - 1та: 2001

Ўзбекистон кубоги ғолиблари:

Пахтакор - 10та: 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2009, 2011

Бунёдкор - 5та: 2010, 2012, 2013, 2014, 2015

Локомотив - 1та: 2016

Ўзбекистон суперкубоги ғолиблари:

Бунёдкор - 1та: 2014; Локомотив - 1та: 2015; Насаф - 1та: 2016

Саудия Арабистони. Сўнгги пайт­ларда бу мамлакат футболи ҳақида бир аниқ, бир ноаниқ хабарлар тарқаляпти. Терма жамоа бош мураббийи Эдгардо Бауса асосан «Ал-Ҳилол»  ва «Ал-Аҳли» клуби вакилларига таянмоқда.

3«Ал-Иттиҳод» футболчилари эса ҳатто термадан чақирув олмай қўйган. Жидданинг иккинчи жамоаси, бу йил 80 йиллигини нишонлаётган «Ал-Аҳли» эса жорий мавсумда ҳам чемпионлик учун астойдил кураш олиб боряпти.

С.Арабистони профессионал лигаси ғолиблари:

«Ал-Ҳилол» (6): 2001|2002, 2004|2005, 2007|2008, 2009|2010, 2010|2011, 2016|2017

«Ал-Иттиҳод» (4): 2000|2001, 2002|2003, 2006|2007, 2008|2009

«Ал-Шабаб» (3): 2003|2004, 2005|2006, 2011|2012

«Ал-Наср» (2): 2013|2014, 2014|2015

«Ал-Аҳли» (1): 2015|2016

«Ал-Фотиҳ» (1): 2012|2013

С.Арабистони Қирол кубоги соҳиблари:

«Ал-Шабаб» (3): 2008, 2009, 2014; «Ал-Аҳли» (3): 2011, 2013, 2016; «Ал-Иттиҳод» (2): 2010, 2013; «Ал-Ҳилол» (2): 2015, 2017

С.Арабистони суперкубоги соҳиблари:

«Ал-Фотиҳ» (1): 2013; «Ал-Шабаб» (1): 2014; «Ал-Ҳилол» (1): 2015; «Ал-Аҳли» (1): 2016

С.Арабистони валиаҳд шаҳзода кубоги соҳиблари:

«Ал-Ҳилол» (10): 2003, 2005, 2006, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2016

«Ал-Иттиҳод» (3): 2001, 2004, 2017

«Ал-Аҳли» (3): 2002, 2007, 2015

«Ал-Наср» (2): 2014

БАА 1973 йилда профессионал футбол лигасига эга бўлди. Катта молиявий имкониятларга эга бўлган чемпионат клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

БАА кўрфаз лигаси ғолиблари:

«Ал-Айн» (6): 2001|2002, 2002|2003, 2003|2004, 2011|2012, 2012|2013, 2014|2015

«Ал-Аҳли» (4): 2005|2006, 2008|2009, 2013|2014, 2015|2016

«Ал-Ваҳда» (3): 2000|2001, 2004|2005, 2009|2010

«Ал-Жазира» (2): 2010|2011, 2016|2017

«Ал-Васл» (1): 2006|2007

«Ал-Шабаб» (1): 2007|2008

БАА президенти кубоги:

«Ал-Аҳли» (4): 2001|2002, 2003|2004, 2007|2008, 2012|2013

«Ал-Айн» (4): 2004|2005, 2005|2006, 2008|2009, 2013|2014

«Ал-Жазира» (3): 2010|2011, 2011|2012, 2015|2016

«Ал-Шаржа» (1): 2002|2003

«Ал-Васл» (1): 2006|2007

«Эмирейтс» (1): 2009|2010

«Ал-Шаржа» (1): 2014|2015

«Ал-Ваҳда» (1): 2016|2017

Япония. Meiji Yasuda Life бренди билан титул номи учун шартнома имзолаган Япония J Лигаси ўзига хос чемпионат ҳисобланади. Унда ғолиб чиқиш учун ўзаро икки давра ўйнаш етарли эмас. Чемпионлик махсус учрашувлар орқали ҳал бўлади.

Япония J-лигаси чемпионлари:

«Кашима Антлерс» (5): 2001, 2007, 2008, 2009, 2016

«Санфречче Хиросима» (3): 2012, 2013, 2015

«Йокогама Маринос» (2): 2003, 2004

«Гамба Осака» (2): 2005, 2014

«Жубило Ивата» (1): 2002

«Урава Ред Даймондс» (1): 2006

«Нагоя Грампус» (1): 2010

«Кашива Рейсол» (1): 2011

Япония император кубоги соҳиблари:

«Гамба Осака» (4): 2008, 2009, 2014, 2015; «Кашима Антлерс» (3): 2007, 2010, 2016; «Урава Ред Даймондс» (2): 2005, 2006; «Шимицу-С-Пульс» (1): 2001; «Киото Парпл Санга» (1): 2002; «Жубило Ивата» (1): 2003; «Токио Верди» (1): 2004; «ФК Токио» (1): 2011; «Кашива Рейсол» (1): 2012; «Йокогама Ф Маринос» (1): 2013.

Жанубий Корея. 1983 йилда 5та клуб Корея суперлигаси номи билан янги форматдаги чемпионатга асос солишди. 1998 йилда бутун Жануби-Шарқий Осиёдаги молиявий ин­қироз сабаб чемпионат формати ўзгарди Биринчилик иштирокчилари сони 16тага етказилди.

2012 йилга қадар турнир ёпиқ кўринишда ўтказилди. Орада чемпионатни ҳеч бир клуб тарк этмаган пайтлар ҳам бўлди. 2012 йилга келиб ислоҳотларнинг учинчи тўлқини амалга ошди. Энди Кореяда 12та жамоа бор ва улар 4та даврада 38та ўйинда чемпионни аниқлашади.

Ж.Корея К-лигаси чемпионлари:

«Чонбук Хюндай Моторс» (5): 2009, 2011, 2014, 2015, 2017

«Сеонгнам ФК» (4): 2001, 2002, 2003, 2006

«ФК Сеул» (3): 2010, 2012, 2016

«Сувон Самсунг Блюингс» (2): 2004, 2008

«Поханг Стилерз» (2): 2007, 2013

«Ульсан Хюндай» (1): 2005

Ж.Корея ФА кубоги ғолиблари:

«Сувон Самсунг Блюингс» (4): 2002, 2009, 2010, 2016; «Поханг Стилерз» (3): 2008, 2012, 2013; «Сеонгнам ФК» (2): 2011, 2014; «Чонбук Хюндай Моторс» (2): 2003, 2005; «Чоннам Драгонс» (2): 2006, 2007; «Дэжон Ситизен» (1): 2001; «Пусан Айпарк» (1): 2004; «ФК Сеул» (1): 2015.

Хитой чемпионатининг янги формати ва ундаги молиявий имкониятлар ҳақида гапирилди. Лекин бу лигадаги асосий шахслардан ҳисобланмиш бош мураббийларга кўп тўхталмадик.

Жорий мавсум ўртача имкониятлари билан 3-ўринни олган Фабио Каннаваро «Йил мураббийи» деб топилди. Умуман олганда, 2004, 2007 ва 2010 йиллардагина маҳалий мураббийлар бу номга эга бўлишган, холос.

Хитой суперлигаси чемпионлари:

«Гуанжоу Эвергранд» (7): 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017

«Шандонг Луненг» (3): 2006, 2008, 2010

«Пекин Гуоан» (1): 2009

«Чанчунь Ятай» (1): 2007

«Дальян Шайде» (1): 2005

«Шеньжен ФК» (1): 2004

ФАРРУХБЕК тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 02.12.2017.
Ўқилди: 2664 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.