"Краснодар"клуби ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Федор Смолов ўз вақтида унга "Реал" қизиққанини маълум қилди.
- Мен 18 ёшимдаёқ "Реал" рўйхатига тушганман! Унда ўсмирлар терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ўйнагандим. Бу рўйхатга тушганларни "Реал" бутун фаоолияти давомида кузатади. Мени кузатиш учун ҳатто Саратовга келишлари мумкин. Менимча, Испания термаси дарвозасига урган икки голим менинг фамилиямни яна юқорига олиб чиққандир. Менеер ҳам ишлаяпти.
- Владислав Радимовнинг фикрича, сиз "Реал"да захира ўриндиғида ўтирар экансиз, бунга нима дейсиз?
- Агар бундай имконият туғилса, "Реал"да текинга ўйнашга тайёрман. Клуб менга бир тийин тўламаса ҳам шартнома имзолашга тайёрман.
- Яқинда сизга "Вест Ҳэм" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
- Бу тўғри. Лондонликлар "Краснодар"га аниқ суммали таклиф билан чиқишди, кейинроқ у суммани оширишди, чамамда. Улар қизиқяптилар, менга қўнғироқ қилишди, аммо..
- Аммо?
- Мен учун Россия чемпионати давом этмоқда."Вест Ҳэм"нинг таклифини ўйлаяпман. Ньюанслар кўп. Англия чемпионати жадалроқ, қийинроқ. "Вест Ҳэм" адвалнинг қуйи қисмида бормоқда. "Сити"га қарши ўйинини кўрдим, бутун жамоа бўлиб ҳимояланишди. Бу менинг усулим эмас, - дейди Смолов.