Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер France Football нашри талқинига кўра энг яхши дарвозабон номинациясида ғолиб чиқди.
Танлов овоз бериш жараёни билан аниқланди. Аноним овозларни машхур дарвозабонлар Сантьяго Канисарес, Лионель Летизи, Зепп Майер, Марк Шварцер ва Франческо Тольдо назорат қилиб туришди.
Нойер овоз беришни якунига кўра 30 очко эгасига айланди, Жанлужи Буффон ("Ювентус" 13), Тибо Куртуа ("Челси", 9) овоз йиғишди.
Эслатиб ўтамиз, Нойер сентябр ойида оғир жарохат орттириб олган ва 2018 йилгача майдонга тушолмаслиги аниқ бўлган.