"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Боруссия" Д устидан қозонилган ғалабага (3:2) шарҳ берди.
"Биз ўйинни яхши бошладик, гол урдик, аммо Вараннинг жароҳатидан сўнг муаммолар кўрина бошлади. Охирги ярим соатда бизнинг ўйинимиз жуда яхши чиқди. Вараннинг жароҳати ҳақида эртага батафсил билиб оламиз. Бу биз учун жиддий йўқотиш. Унинг айтишича, бу унча жиддий эмас, аммо текшириш керак. У шанба куни "Севилья"га қарши ўйнамайди, бу аниқ.
Чемпионлар лигасида учинчи ғолибликка келсак, бунга ҳали анча бор.Ҳозир бу ҳақида ўйламаяпман. Ҳозир бош мақсадимиз плэй-оффга чиқиш эди, буни уддаладик. Энди эътиборимизни Примерага, клублар ўртасида Жаҳон чемпионатига қаратамиз. Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлашга эса вақтимиз бўлади", - дейди Зидан.